Алюминий қалпоқчалар

Алюминий қалпоқчалар дори воситалари солинган бутилкалар ва флаконлардаги резина пробкаларни маҳкам тутиб туриш учун мўлжалланган ва Ts 04523290-002:2016 техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқарилади.
Қалпоқчаларнинг қуйидаги турлари ишлаб чиқарилади:
- 1-тур - алюминий қалпоқчалар;
- 2-тур–дори воситаларини тиқинлаб беркитиш учун «Flip-off» очиш индикаторига эга алюминий қалпоқчалар, бундай қалпоқчалар алюминий ва пластмасса қопқоқдан иборат бўлиб, очиш индикатори ҳисобланган пластмасса қопқоқ қалпоқчанинг тубига қаттиқ маҳқамланган.
Қуйидаги гуруҳлардаги алюминий қалпоқчалар тайёрланади:
1 –тубининг марказий қисмида тешикчаси бор алюминий қалпоқчалар;
2 - тубининг марказий қисмида тешикчаси бор ва кучсиз қирқим берилган чизиқларга эга алюминий қалпоқчалар;
3 –тубида кертиги бор алюминий қалпоқчалар;
4 - тубида кертиги бор ва кучсиз қирқим берилган чизиқларга эга алюминий қалпоқчалар;

«Flip-off» очиш индикаторига эга алюминий қалпоқчалар қуйидаги гуруҳларда ишлаб чиқарилади:
1 –қопқоғи узиб олинадиган;
2 – қопқоғи узиб олинадиган ва қалпоқча тўлиқ олиб ташланадиган.
Алюминий қалпоқчалар:

- 30 дақиқа давомида керагидан ортиқ 0,11 МРа босим остида ва (120±1) °С ҳароратда инъекция учун мўлжалланган сувда автоклавирлашдан иборат икки циклли стерилизациядан ўтади.
Барча ишлаб чиқариш жараёнлари тозалик класси 100 000 (ISO6) бўлган тоза хоналарда бўлиб ўтади, упаковка жараёни эса тозалик класси 100 00 (ISO7) бўлган хоналарда амалга оширилади.
Ишлов бериш усулига қараб қалпоқчалар ишлов берилмаган (N), олдиндан ювилган (PW) ва стерилизацияга тайёр (RS), яъни стерилизациядан олдинги тозалашдан ўтган бўлиши мумкин.
Олдиндан ювилган қалпоқчалар: қаттиқ заррачалардан тозаланган ва ёғсизлантирилган қалпоқчалар. Тозалаш тозаланган сувдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Стерилизацияга тайёр қалпоқчалар: тозалашнинг барча зарур босқичларидан ўтган ва стерилизацияга тайёр қалпоқчалар. Тозалаш “инъекция учун сув”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Тайёрланган алюминий қалпоқчаларнинг сифатини назорат қилиш технологик жараённинг ҳар бир босқичида техник назорат бўлими ва корхона марказий лабораториясининг юқори малакали мутахассислари томонидан техник шартларга мувофиқ ўтказилади.
«OʻZJIHOZBUTLASH» МЧЖ барча стандарт тип ва ўлчамдаги қалпоқчаларни ишлаб чиқаради.

1-турдаги қалпоқча

Алюминий қалпоқчалар0,2 мм ёки 0,24 мм ли алюминий фольгадан штамповка усулида тайёрланади. Алюминий қалпоқчалар13 мм, 20 мм, 28 мм, 32 мм, 34 мм диаметрларда тайёрланади. Алюминий қалпоқчалар  кул ранг, тилла ранг, оқ , қизил, кўк, яшил рангли бўлиши мумкин.

Алюминий қалпоқчаларда компания логотипи туширилган бўлиши, дори воситаси номи  ёзилган бўлиши мумкин.

2-турдаги қалпоқча

Дори  воситаларини тиқинлаб беркитиш учун «Flip-off» очиш индикаторига эга алюминий қалпоқчалар 13 мм, 20 мм, 28 мм, 32 мм, 34 мм диаметрларда тайёрланади. Алюминий қалпоқчалар0,2 мм ёки 0,24 мм ли алюминий фольгадан штамповка усулида тайёрланади. Пластмасса қопқоқча медицинада қўлланиладиган буюмларни тайёрлашда фойдаланиш учун рухсат этилган пигментлар қўшилган полипропилендан босим остида қуйма усулида тайёрланади. Пластмасса қопқоқча алюминий қалпоқчага қаттиқ маҳкамланган ва қалпоқчанинг флаконга (бутилкага) бураб киритилишига (сиқиб киритилишига) тўсқинлик қилмайди. Пластмасса қопқоқча силлиқ ва ялтироқ қилиб тайёрланиши мумкин. Пластмасса қопқоқча буюртмачининг хоҳишига қараб кенг диапазондаги ранглардан тайёрланиши мумкин. Пластмасса қопқоқчага  компания логотипи туширилган бўлиши, дори воситаси номи  ёзилган ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Пластмасса қопқоқчалардан фойдаланишнинг афзалликлари: - гигиена – полипропилен қопқоқ резина пробкани (тиқинни) кирланишдан ва механик шикастланишдан ҳимоя қилади; - фойдаланишда қулайлиги–қопқоқни олгандан сўнг резина пробка осон ечилади; - қопқоқ, қалпоқча ранги кенг диапазондаги ранглардан тайёрланиши мумкин (бу бирор бир рангни тўпламдаги айнан бир препаратга боғлаш имконини беради ва ҳ.к.) - индивидуал дизайн –пластик қопқоқлар устига турли ахборотлар ёзилиши мумкин (ишлаб чиқарувчининг, препаратнинг номи ва б.); - ёрқин рангли упаковка харидорнинг диққатини жалб қилишга хизмат қилади; - биринчи марта очишни назорат қилиш (бундай турдаги қалпоқча маҳсулотни учинчи шахсларнинг рухсатсиз ҳатти-ҳаракатидан ҳимоя қилади).