Компания хакида

 

«OʻZJIHOZBUTLASH» МЧЖ – Ўзбекистондаги энг кўҳна корхоналардан бири, 1967 йилда ташкил этилган «Узкомплектоборудование» корхонасининг ҳуқуқий ворисидир.
Кўп йиллик иш тажрибаси, ишончлилиги, жадал ривожланаётганлиги «OʻZJIHOZBUTLASH» МЧЖ га бугунги кунда ҳам Ўзбекистон бозорида пешқадамлар сафида бўлишга имкон бермоқда.
 «OʻZJIHOZBUTLASH» МЧЖ фаолиятидаги янги йўналишлардан бири фармацевтика саноати учун бирламчи упаковка  ишлаб чиқариш  ҳисобланади:
-  фармацевтик резина пробкалар;
- дори воситаларини тиқинлаб беркитиш учун «Flip-off» очиш индикаторига эга алюминий қалпоқчалар;
- фармацевтикада ишлатиладиган товар резина аралашмалари  (компаундлар).
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар РФ, ЕИ, АҚШ замонавий фармакопияси томонидан қўйилаётган энг юқори талабларга жавоб беради. Ишлаб чиқаришда қуйидагилардан фойдаланиш бунга имкон бермоқда:
- тоза бино технологияси,
- глобал сифат тизимлари,
- ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштириш,
- ISO сертификацияси,
- ишлаб чиқаришнинг экологиклиги,
- «яшил технологиялар».
Корхонанинг энг янги назорат-ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланган лабораторияларида  ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида маҳсулот сифати мониторингдан ўтказилади. Шунингдек бизнинг лабораторияларимизда каучуклар ишлаб чиқариш ўйича дунёда пешқадам ҳисобланган LANXESS INTERNATIONAL ва EXXON MOBIL энг сўнгги ишланмалари базасида эластомер рецептуралар ишлаб чиқилади.
Бизнинг ютуқларимиз – ягона команда бўлиб фаолият олиб борадиган ва билимдон ҳамда малакали мутахассислардан иборат  корхона жамоасининг кўп йиллик сидқидилдан қилаётган меҳнати натижасидир. Биз ўз обрў-эътиборимизни қадрлаймиз ва бозор масалаларини ўрганиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш, унинг сифати, рақобатбардошлиги, хавфсизлигини ошириш  учун жуда кўп куч сарфлаймиз.
 Бизнинг шубҳасиз устун томонларимиз – бу юксак  профессионализм, бажараётган ишларимизнинг юқори сифати, уларнинг оператив муддатларда  бажарилиши,  нархларимизнинг оптималлигидир.