Резина аралашмалар

«OʻZJIHOZBUTLASH» МЧЖдунёнинг етакчи фармакопияларининг барча талабларига жавоб берадиган инновацион, универсал қўлланиладиган эластомер рецептуралардан иборат резина аралашмалар ишлаб чиқаради.
Резина аралашма (компаунд) бу кўп компонентли эластомер гомоген тизим бўлиб, унинг таркибига каучукдан ташқари албатта турлича қўшимчалар (ингредиентлар):вулканизация қилувчи моддалар, вулканизацияни тезлаткичлар, актив ва ноактив тўлдиргичлар, пластификаторлар, эскиришга қарши моддалар, бўёқ моддалар ва б. киради.

Резина аралашма вулканизация усулида резина буюмлар тайёрлаш учун мўлжалланган.
Резина аралашмалар қуйидаги кўринишларда тайёрланади:
- 3 дан 15 мм қалинликдаги, 1200мм кенгликдаги вальцовка қилинган тахталар кўринишида ;
- 2 дан 10 ммгача қалинликдаги 900 мм гача кенгликдаги каландр қилинган тахталар кўринишида.

Резина аралашмалар муайян ўлчамларга эга бўлмаган шаклсиз бўлаклар кўринишида тайёрланиши ҳам мумкин.
Бизнинг корхона қуйидаги резина аралашмаларни ишлаб чиқаради:
- бромбутил каучук (ББК) асосидаги резина аралашма;
- хлорбутилов каучук (ХБК) асосидаги резина аралашма;
- изопрен каучук (СКИ) асосидаги резина аралашма;

Бромбутил каучук асосидаги резина аралашма қуйидаги афзалликларга эга:
- вулканизацияга нисбатан юқори барқарорлик;
- табиий ва синтетик каучуклар билан бирика олиш хусусияти;
- юқори даражадаги намлик ва газ ўтказмаслик хусусияти;
- тозалик даражаси юқори, демакки компаундэкстрактабеллиги энг паст даражада;
- буғда стерилизация қилишга аъло даражада чидамли;
- фрагментацияга аъло даражада чидамли;
- эскиришга қарши барқарорлиги юқори;

Хлорбутил каучукасосидаги резина аралашма қуйидаги афзалликларга эга:
- юқори даражадаги намлик ва газ ўтказмаслик хусусияти;
- тозалик даражаси юқори, демакки компаундэкстрактабеллиги энг паст даражада;
- буғда стерилизация қилишга аъло даражада чидамли;
- фрагментацияга аъло даражада чидамли;
- эскиришга қарши барқарорлиги юқори;
- озонга чидамли;
- атмосфера таъсирларига чидамли;
- емирилишга аъло даражада чидамли.
Изопрен каучукасосидаги резина аралашма қуйидаги афзалликларга эга:
- паст нархдалиги;
- юқори даражада эластиклиги;
- технологик даражаси юқорилиги ва физик-механик кўрсаткичларининг барқарорлиги;
- биологик инертлилик;
- сувга чидамлилик;
«OʻZJIHOZBUTLASH» МЧЖ мутахассислари резина қоришмалар рецептини тузишда иккита асосий тамойил - нарх ва сифат тамойилларига ҳамда замонавий технологияларни қўллашга асосланган ҳолда иш юритадилар.