Резина пробкалар (тиқинлар) ва прокладкалар (қистирмалар)

Фармацевтик пробкалар шиша флаконлар ва бутилкаларни тиқинлаб бекитиш учун, прокладкалар эса пластик бутилкаларни БФС технологияси (Blow- Fill-Seal) бўйичатиқинлаб бекитиш учун фойдаланилади.
Резина пробкалар заҳарли бўлмаган ва дори воситаларининг узоқ вақт (7 йилгача) сақланиши мобайнида уларга таъсир кўрсатмайдиган, юқори даражадаги намлик ва газ ўтказмаслик хусусиятига эга бромбутилкаучук ёки хлорбутилкаучук асосидаги резина аралашмалардан тайёрланади.Прокладкалар изопрен каучук асосидаги резина аралашмалардан тайёрланади.
Ишлаб чиқаришда қўлланиладиган технология қатьий берилган геометрик ўлчамдаги пробкалар ва прокладкалар олинишини кафолатлайди, бу ташқи кўринишдаги дефектларсиз (100% навларга ажратиш) автоматик тиқинлаб бекитиш линиялари учун муҳим аҳамиятга эга

Пробкалар ва прокладкалар :
- сув билан тозаланади;
- стерилизациядан олдинги тозалашдан ўтади;
- 30 дақиқа давомида керагидан ортиқ 0,11 МРа босим остида ва (120±1) °С ҳароратда инъекция учун мўлжалланган сувда автоклавирлашдан иборат икки циклли стерилизациядан ўтади.
Барча ишлаб чиқариш жараёнлари тозалик класси 100 000 (ISO6) бўлган тоза хоналарда бўлиб ўтади, упаковка жараёни эса тозалик класси 100 00 (ISO7) бўлган хоналарда амалга оширилади.
Тайёрланган пробкалар ва прокладкаларнинг сифатини назорат қилиш технологик жараённинг ҳар бир босқичида техник назорат бўлими ва корхонанинг марказий лабораторияси юқори малакали мутахассислари томонидан техник шартларга мувофиқ ўтказилади.

Пробкалар ва прокладкалар ишлов берилмаган (N), олдиндан ювилган (PW) ва стерилизацияга тайёр (RS), яъни стерилизациядан олдинги тозалашдан ўтган ҳолда етказиб берилиши мумкин.
Олдиндан ювилган пробкалар:механик қўшимчалар ва қаттиқ заррачалардан тозаланган пробкалар. Тозалаш тозаланган сувдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Стерилизацияга тайёр пробкалар: тозалашнинг барча зарур босқичларидан ўтган ва стерилизацияга тайёр пробкалар. Тозалаш “инъекция учун сув”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Пробкалар ва прокладкалар ҳар бири алоҳида бекитилган иккита полиэтилен пакетга солинади. Сўнгра пробка (прокладка) солинган пакетлар гофрокартондан қилинган қутиларга жойланади.
«OʻZJIHOZBUTLASH» МЧЖ барча стандарт тип ва ўлчамдаги пробкалар ва прокладкаларни ишлаб чиқаради.
Пробкалар ва прокладкалар нима учун мўлжалланганлигига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

1-турдаги пробкалар

–қон ўрнини босувчи модда, инфузион эритма, қон ва унинг таркибий қисмлари , гемоконсервантлар солинган шиша бутилкаларни тиқинлаб бекитиш учун пробкалар.

2-турдаги пробкалар

-   инъекция шаклидаги антибиотиклар, бактериологик ва биологик препаратлар, сувли  инъекция,сувли-спиртли, тузли эритмалар,  кўзга томизиладиган  суюқликлар, шунингдек бошқа барча турдаги ичга юбориладиган  ва ташқи фойдаланиш учун мўлжалланган  дори препаратларини тиқинлаб бекитиш учун пробкалар.

3-турдаги пробкалар

-  лиофилизация усулида олинган препаратларни тиқинлаб бекитиш учун пробкалар.

4-турдаги прокладкалар

Прокладкалар - пуфлаб ясалган – қуйма-герметизация (BFS) усулида тайёрланган флаконлар учун пластмасса қалпоқчаларга қўйиладиган прокладкалар.